Нукус шаҳрига янги автобуслар олиб келинди

    Нукус шаҳрига қарийб 11 млрд сўмлик маблағ эвазига лизинг асосида Хитой давлатидан 12 дона замонавий автобуслар олиб келиниб, фойдаланишга топширилди.

    Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот хизмати маълум қилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси И.Сдиков, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ш.Даулетяров, Транспорт вазири П. Каипбеков янги автобуслардаги қулайликлар билан яқиндан танишди.

    Нукус шаҳрида жами 15 та автобус йўналишлари ташкил этилиб, бу йўналишларга 188 та автобус олиб келиш режалаштирилган. Бугунги фойдаланишга топширилган янги автобуслар бу борадаги янги йўналишларнинг биринчиси ҳисобланади.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates