«Нукус» умумқўшин полигонида тунги машғулотлар ўтказилди

    Мамлакатимизнинг шимолида аралаш таркибдаги ҳарбий қисм иштирокида тунгги шароитда чўл ҳудудида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича кўргазмали мажмуавий батальон тактик ўқуви ўтказилди.

    Кўргазмали батальон тактик ўқуви шартига кўра бир неча юзлаб километр масофада давлатимиз чегарасини ноқонуний бузиб кирган ва мамлакат ичкарисига ҳаракатланаётган шартли террорчи бўлинмалар ҳаракатини тўхтатиш ва яксон қилиш бўйича ўқув-жанговар вазифа олган ҳарбий қисм кечга томон «йиғин» сигнали бўйича юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди.

    Мажмуавий ўқувни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги куч тузилмалари вакиллари, Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари кузатиб борди. Ўқув кўргазмали бўлгани боис, ҳар бир жараён ўқув нуқталарида реал вақт мезонида шарҳлаб борилди.

    Дала шароитида бўлинмаларнинг жойлашуви, ҳудуд қўриқлови, муҳофаза ва таъминотни ташкил этиш бўйича олиб борилган машғулотлар давомида шахсий таркиб белгиланган жойларни тайёрлаш ва жиҳозлашга киришди. Шахсий таркиб чўл ҳудудида бўлинмалар ва техникаларнинг жойлашуви учун шароитлар яратиб, мудофаа жангини олиб боришга ҳозирлик кўра бошлади.

    Мазкур мажмуавий тактик ўқувида шартли ярадорларнинг ўзига-ўзи ва сафдошига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши, жанг майдонидан жабрланганларни эвакуация қилиш бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатлари амалда кўрсатиб берилди.

    Барча турдаги қуроллардан ўқ узилиб, шартли кучлар яксон этилди. Ўзаро ҳамкорлик ва уюшқоқлик, ҳарбий хизматчиларнинг юксак малака ва маҳорати бўлинмалар олдига қўйилган ўқув-жанговар вазифани муваффақиятли бажаришга замин яратди.

    Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates