Охирги маълумотларга кўра, Nvidia акциялари нархи кечқурун 3,3 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 135,41 долларни ташкил этди, бу эса барча вақтлардаги янги рекордга айланди.
Қимматли қоғозлар бозори статистикасига кўра, ўша пайтда компаниянинг капиталлашуви 3,328 триллион долларга етди, Microsoftнинг бозор қиймати эса 3,322 триллион долларни ташкил қилди.
Apple дунёдаги энг қиммат компаниялар орасида учинчи ўринни эгаллади.
График процессорлар ишлаб чиқарувчи Nvidia 1999 йилда ташкил этилган. Февраль ойида компаниянинг бозор қиймати компания тарихида биринчи марта икки триллион доллардан, июнь ойи бошида бу кўрсаткич уч триллиондан ошди. Жорий йил бошидан буён унинг қимматли қоғозлари қиймати 2,7 баробарга юқориди. Компания сунъий интеллект соҳасидаги ишланмалар билан ҳам шуғулланади. Бош қароргоҳи Калифорниянинг Санта-Клара шаҳрида жойлашган, деб хабар беради report.az.