Унинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида камида 28 нафар бола бор. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп 11 июль куни сув тошқинидан жабр кўрган штатга ташриф буюриши ҳақида маълум қилган эди, 6 июль куни у Техаснинг Керр округида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Трампнинг қайд этишича, федерал ҳокимият маҳаллий хизматларга сув тошқини оқибатларини бартараф этишда ёрдам бермоқда. 5 июль куни АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Техасга келди, деб хабар беради tass.ru.









