Дастлаб институт ректори Р.Каримов ОТМ фаолияти, таълим йўналишлари, талабалар контингенти, хорижий ҳамкорликлар борасида маълумотлар бериб ўтди.
— Институтдаги жаҳон тиллари факультети таркибида 6 та кафедра мавжуд. Унда фаолият юритиб келаётган барча хорижий тил профессор-ўқитувчилари тил билиш сертификатига эга. Бакалавриат йўналишида ўқиётган 778 талабамиз тил билиш сертификатига эга бўлиб, бу чет тили йўналишларида таҳсил олувчиларнинг 71,5 фоизига тўғри келади, — деди ректор ҳамда 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа эгаларига самимий тилакларини билдирди.
Матбуот анжуманида институт қабул комиссияси масъуллари бу йилги қабул жараёнидаги янгиланишлар, чет тили таълим йўналиши кириш имтиҳонидаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Жумладан, чет тили таълим йўналишига биринчи мутахассислик фани хорижий тил ҳисобланган абитуриентлар бу йил ижодий имтиҳон ўрнига барча абитуриент қатори тест имтиҳони топшириши, кейинги йилдан эса биринчи фани хорижий тил ҳисобланган таълим йўналишлари учун тил билиш сертификати талаб қилиниши айтилди.
Талабалар ўқишини кўчириш, тиклаш мезонлари, иккинчи олий таълимга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби, магистратура мутахассисликлари ҳамда талаб этиладиган сертификат даражаси, маслаҳат маркази ва Call cентер фаолияти хусусида сўз юритилди, дейилади НамДЧТИ ахборот хизмати хабарида.