Тадбирда Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабоев, туризм соҳасининг тажрибали мутахассислари, ТДИУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Очилиш маросимида тантанали равишда қизил лента кесилиб, университет раҳбарияти, кафедра мутахассислари ва меҳмонлар таълим соҳасидаги янгиликлар ва кафедранинг келажакдаги режалари ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, филиал туризм ва меҳмонхона соҳасидаги юқори малакали кадрларни тайёрлаш, туризмни мамлакат иқтисодиётидаги муҳим тармоққа айлантириш учун катта ҳисса қўшишини таъкидладилар.
Меҳмонлар профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун Туризм қўмитасида ташкил этилган илмий-тадқиқот ва ўқув хоналари ҳамда ахборот-ресурс маркази (кутубхона)нинг фаолияти билан танишдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.