Ҳодиса 12 сентябрь куни Вэйфан, Жичжао шаҳарлари ва мамлакат шарқидаги Шаньдун вилоятининг бошқа чеккаларида кузатилган.
“Кўпгина интернет фойдаланувчилари ўзларини “НУЖ ўққа тутилишининг” гувоҳи бўлганликларини ва икки бор баланд овозни эшитганларини даъво қилган ҳолда видеоларни жойлаштиришди”, дейилади мақолада.
Гувоҳлар тунги осмон бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланаётган ёрқин, машъалага ўхшаш ёруғлик нуқтасини кўришганини айтишди. Унинг траекторияси оддий самолёт тезлигидан сезиларли даражада ошиб кетган аниқ парабола ҳосил қилди.
“Икки ёруғлик нури ҳавода кесиб ўтди ва бир зумда портлади, бунинг оқибатида кучли чақнаш ва иккита бўғиқ овозли портлаш содир бўлди, бу эса баъзи аҳолининг деразаларини бироз силкитиб юборди”, дейилади хабарда. Вэйфан Фавқулодда вазиятларни бошқариш бюроси ҳодиса ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаганини айтди ва расмий хабарни кутишга чақирди, деб хабар берди ria.ru.








