Қайд этилишича, 2023 йил 14 август куни соат таҳминан 07:00 ларда Оҳангарон тумани худудида кесиб ўтувчи "Олмалик-Тошкент ” автомобил йўлининг 25-км.да, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги "Матиз" русумли транспорт воситасида Олмалиқ-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда кетаётган ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Ж.С бошқарувидаги “SINOTRUK" руcумли юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада"Матиз" русумли, автомашина хайдовчиси К.Х. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Охангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.










