Оҳангаронда “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” иш бошлади

    Оҳангарон туманида “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” иш бошлади. Унинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, лойиҳа ташаббускорлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

    Маросимда сўз олганлар мазкур муассаса фаолиятига муваффақиятлар тилаб, мазкур марказ вилоятимизда ҳайдовчилар тайёрлаш ва улар малакасини жиддий синовдан ўтказиш, пировардида, йўлларимизда ҳаракатланиш билан боғлиқ салбий ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилишига умид билдирдилар.

    Маросим иштирокчилари «Тошкент вилояти имтиҳон маркази»да яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди ҳамда автомобиль бошқариш юзасидан билимларни синовдан ўтказиш жараёнларига гувоҳ бўлишди.

    Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирок этди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates