Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида 296 224 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режа 101,2%га бажарилди. Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 25037 тонна мис маҳсулотлари, 14117 тонна рух маҳсулоти экспорт қилинди.
Молибден маҳсулотлари экспорти режаси 138,9%, бажарилиб, 386 тонна ушбу маҳсулот хорижга жўнатилган. Шунингдек, хорижга рений, мис купороси, палладдий кукуни, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар ҳам экспорт қилинган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган йилда комбинат маҳсулотлари экспорти географияси кенгайди. Янги бозорлар — Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал давлатларига қиймати 14,3 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.