18 декабрь куни Германия ҳукумати брифингида матбуот котиби Штеффен Хебештрайт канцлернинг касаллиги ҳақида гапириб, у сешанба куни Словакия Бош вазири Роберт Фицо билан шахсан учраша олмаслигини маълум қилди.
Шольц олдин ҳам коронавирус билан касалланган эди. У 2022 йил сентябрь ойида мазкур касалликка чалинган, ўшанда шифокорлар унда енгил шамоллаш аломатларини қайд этишганди, деб хабар беради mir24.tv.