Олимлар океан тубида қолиб кетган қитъани топишди

    Голландиялик мутахассислар 155 миллион йил аввал океан остида чўкиб кетган Арголанд қитъасининг изларини топишди.

    Етти йил давомида олимлар жамоаси юра даврининг охирида Австралиядан ажралиб чиққан Арголанд қитьаси қолдиқлари қаерда жойлашган бўлиши мумкинлигини ўрганди. Ҳинд океанида Арго тубсиз текислиги унинг мавжудлигига далил бўла олади. Чўкиб кетган қитъанинг бир томони деярли беш минг километрга етгани тахмин қилинмоқда.

    Олимлар қитъа минг йиллар давомида Жануби-Шарқий Осиё томон силжиган деган хулосага келишди. Шундан сўнг (триас даврининг охирида) у архипелагга бўлинган ва сув остида ғойиб бўлган. Айни пайтда унинг тош бўлаклари Ҳинд океанининг тубида жойлашган бўлиб, улар Индонезия ва Мьянма минтақасидаги кичик оролларга бирлашган.

    Олинган маълумотларга асосланиб, геологлар Арголандни босқичма-босқич йўқ бўлиб кетиши харитасини яратишга муваффақ бўлишди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates