Гап пишлоқ ҳақида бормоқда. Ушбу сут маҳсулотини ўз рационига киритган кекса одамлар яхши хотирага эга экани ва диққатлироқ бўлиши маълум бўлди.
65 ёш ва ундан катта ёшдаги 1516 нафар эркак ва аёл иштирокида тажриба ўтказилди. Олимлар иштирокчиларнинг парҳезини таҳлил қилиб, улардан қайси бири кўпроқ пишлоқ истеъмол қилганини аниқлашди. Кейин субъектларнинг когнитив қобилиятлари диққат, хотира, ёзиш ва нутқ бўйича топшириқларни ўз ичига олган 30 баллдан иборат кенг қўлланиладиган махсус тест ёрдамида баҳоланди. 30 та саволдан 23 тадан кам тўғри жавоб берган иштирокчилар Альцгеймер касаллигига мойиллигини кўрсатди.
Пишлоқни ўз рационига киритган иштирокчилар 23 тадан кўпроқ жавоб бергани аниқланди, деб хабар беради mir24.tv.









