Олий мартабали меҳмонлар Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмаси билан танишдилар

    Ҳукумат 7 июн 2024 1850

    Анқарага ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси ҳамроҳлигида Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмасига ташриф буюрдилар.


    Олий мартабали меҳмонларга халқ ижоди жамоаларининг театрлаштирилган чиқишлари намойиш этилди. Маданий алмашинувлар қардош халқларимизни яқинлаштириш ва дўстлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.