Олий ва ўрта махсус таълим вазири магистрлар учун махсус маҳорат дарсини ўтди

    Таълим 7 ноябр 2022 916

    Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Молия ва бухгалтерия таълим йўналишида таҳсил олаётган 2-босқич бир гуруҳ магистрлари учун махсус маҳорат дарсини ўтди.

    80 дақиқа давом этган маъруза аввалида талабалар билан Давлат молиявий менежменти: аудит ва мувофиқлик фанидан «Давлат молия тизимида солиқ назорати ва аудитини ўтказиш тартиби» мавзусида оддий, савол-жавоб ва амалий билимлар асосида дарс ўтилиши ва ушбу мавзуни муҳокама қилишга келишиб олинди.

    Дарс машғулотида А.Тошқулов ҳаётий кузатувларидан келиб чиқиб, солиқ назоратини амалга ошириш, унда солиқ аудитининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Бу жараёнда назарий билимнинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, ўзининг иқтисодиёт соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

    Машғулот давомида, шунингдек, мамлакатимиздаги ислоҳотлар, жумладан олий таълим соҳасида эришилган ютуқлар борасида ҳам магистрлар билими синовдан ўтказилди. Вазир талабалар билан ўртоқлашар экан, уларга келажакда халқ манфаатларига хизмат қиладиган етук кадр бўлиб етишишларида улкан муваффақиятлар тилади.

    Самимий ва сермазмун руҳда ўтган дарс жараёнида талабалар ҳам мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига бевосита вазирдан керакли жавобларни билиб олишди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates