Олтин нархи рекорд даражага кўтарилди

    Олтин нархи рекорд даражада ошди. Буни 4 декабрь, душанба куни Чикаго товар биржаси (CME) маълумотлари тасдиқлайди.

    Бугун эрталаб олтиннинг январь фьючерслари нархи 2,89 фоизга ошиб, унция учун 2140,7 долларни ташкил қилди. Олтин нархи тарихда биринчи марта 2100 доллардан ошди.

    Бироқ, кейинчалик қимматбаҳо металнинг нархи бироз пасайди. Яъни олтиннинг спот нархи бир унция учун 2084,3 долларни ташкил этди, бу аввалги сессия ёпилишидан 0,7 фоизга юқори.

    Ғарб таҳлилчилари 2024 йилда олтин нархи бир унция учун 2000 доллардан юқорилигича қолиб, янада ошади, деб ҳисобламоқда. Бунга геосиёсий ноаниқлик, АҚШ долларининг заифлашиши ва фоиз ставкаларининг потенциал пасайиши бунда муҳим омилга айланмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates