Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди:
28 июнь – Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан соат тонгги 05:00 дан 06:20 гача 2 058 та масжидда ҳайит намозлари ўқилади ва тахминан 2 млн 200 минг нафардан ортиқ фуқаро қатнашиши кутилмоқда.
Жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 3 318 нафар заҳира кучлари ташкил этилган.
Шунингдек, масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чекланиб, 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилади.









