Онадаги сурункали токсик гепатит шароитида туғилган авлоднинг меъда-ичак тизими: илмий тадқиқот ва жамиятга таъсири

    Соғлом авлод — ҳар қандай мамлакатнинг келажаги ва барқарор тараққиётининг асоси ҳисобланади. Шу боис, ҳар бир жамиятда ва давлатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг сифатли ривожланишини таъминлаш ҳар доим устувор вазифалардан бири бўлиб келган.

    Соғлом бола туғилиши, унинг келгусида соғлом ривожланиши кўп жиҳатдан она саломатлигига боғлиқ. Aфсуски, сўнгги ўн йилликларда жаҳон миқёсида туғруқ ёшидаги аёлларда турли хил экстрагенитал касалликлар учраш тез-тезлиги сезиларли ўсиш мойиллигига эга бўлмоқда. Улар орасида бошдан ўтказилган вирусли ёки токсик гепатитлар оқибати сифатида жигар ва ўт йўллари аьзолари тизимининг сурункали касалликлари алоҳида ўрин эгаллайди. Aёлларда жигар патологиялари кўп ҳолатларда ноқулай экологик шароитлар таъсирида ривожланади ва кўп ҳолларда сурункали шаклга ўтади. Бу, шубҳасиз, ҳомила ривожланишига ва кейинчалик улардан туғилган авлодларга узоқ муддатли номақбул таъсир кўрсатади. Бутун дунёда она жигари сурункали касалликларининг авлод аъзолари ва тўқималарига салбий таъсирлари механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган қатор кенг қамровли тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Шуларга қарамасдан, жигар хасталиклари билан азият чеккан оналардан туғилган авлодларда ички аъзолари касалликларининг кўплаб жиҳатлари, ривожланиш аномалияларининг, туғма патологияларнинг сабаблари ҳанузгача тўлиқ охиригача ўрганилмаган. Шулар сабабли “она-ҳомила-авлод” каби ноёб тизимининг нималигини аниқлаштириш, онадаги касалликларнинг авлод ички аьзоларига салбий таьсирлари механизмларини ўрганиш, ечимини излаш ва топиш тиббиётнинг муҳим ва долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Онадаги сурункали токсик гепатит хасталиги шароитида туғилган болаларда меъда-ичак тизимининг морфологик ҳолатини ўрганиш — бу нафақат илмий жиҳатдан муҳим, балки жамият соғлиғи учун ҳам катта аҳамиятга эга илмий тадқиқот ишларидир. Бу соҳадаги муваффақиятли изланишлар болаларни тез ва самарали даволаш, уларнинг соғлом ўсишини таъминлаш учун замин яратади. Айниқса, бундай ҳолатда туғилган болаларда меъда-ичак тизимидаги морфологик ўзгаришлар овқат ҳазм қилиш тизимида, умумий ўсиш жараёнида жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Илмда бу йўналишни танлашимнинг бирдан бир сабаби ҳам шу эди. Онадаги сурункали жигар хасталиги шароитида ривожланган ва туғилган болаларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиш ва салбий таъсирини аниқлаш. Узоқ йиллик ўқиб ўрганишларим ва олиб борган илмий-амалий тадқиқотлар асосида мавжуд муаммонинг ижтимоий аҳамиятига чуқур урғу бердим. Илмий ишим давомида бундай тадқиқотлар натижасида “она ва бола”ларни самарали даволаш ва улар организмида келиб чиқадиган касалликларни профилактика қилиш чора-тадбирлари такомиллаштирилади. Устозим–илмий раҳбарим билан олиб бораётган илмий-тадқиқот ишларимнинг тиббиёт илмининг ва жамиятнинг қайсидир бир муаммосини ҳал этиб, “она ва бола”лар соғлигини ҳимоялашга хизмат қилаётганидан мамнунман”.

    Профессор Дилором Бахтиёровна Адилбекова — биз ёш олимлар учун ҳақиқий илҳом манбаи. Унинг 1988 йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт институтида илмий ва педагогик фаолият юритиши, 1995 йилда номзодлик, 2018 йилда эса докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиши ушбу соҳага нисбатан меҳри ва масъулиятини билдиради. Ўтган йиллар мобайнида устозим анатомик билимларни ёшларга ўргатиш бўйича ҳам узлуксиз изланишларни олиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дилором Бахтиёровна Адилбекова нафақат илмий ишлар билан шуғулланади, балки ёшларнинг илмий ғоялари ва ижтимоий ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келишда бошқаларга ўрнак устозлардан. Тошкент тиббиёт академиясида ўтказилаётган илмий-маърифий, маданий тадбирларда унинг раҳбарлигида кўплаб ёшлар, шу жумладан мен ҳам улардан ибрат олиб, ҳар соҳада фаолликка интиламиз. Яқинда мен устозимдан илҳомланиб илмий фаолиятимни бошладим. Мақсадим менга тиббиётнинг асл моҳиятини тушуниб инсонлар саломатлиги учун бор куч ва салоҳиятимни ишга солиш кўникмаларини ўргатаётган устозим раҳбарлигида яқин келажакда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

    Биламан, бу йўл осон эмас, айниқса тиббиёт янги асрга юзланаётган, соҳага юқори технологик, рақамлаштиришга асосланган замонавий йўналишлар тадбиқ этилаётган бир пайтда бу соҳада олдингилар қаторида туришнинг ўз машаққат ва масъулиятли томонлари кўп. Устозим бу борада бизга кўп маслаҳатлар бериш билан бирга тўғри йўлни кўрсатадилар. Ана шу тўғри танланиши керак бўлган йўлллардан бири Тошкент давлат тиббиёт университетида айни кунларда яратилаётган барча имкониятлардан унумли фойдаланиш, вақтимизни бесамар ўтказмасдан энг сўнги технологиялар асосида жиҳозланган лаборатория хоналарида маҳорат дарсларида фаол бўлиш, 24 соат давомида ишлаб турадиган симулияцион марказ фаолиятидан унумли фойдаланиш, Пирогов анатомия столи ёрдамида эгаллаётган билимларимизни ўқишда бир мустаҳкамлаб бориш. Менинг устозим — профессор Адилбекова Дилором Бахтиёровна— нафақат илмий ишлари билан, балки ўқув жараёнида инновацион педагогик усуллардан кенг фойдаланишлари билан ҳам ёшлар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқдалар. Унинг раҳбарлигида биз муаммоларга асосланган ўқитиш, лойиҳалаштириш ва бошқа интерактив усуллар орқали амалий билимларни шакллантиришга ва мустаҳкамлаштришга эришмоқдамиз.

    Назаримда, устозим бизларга бераётган кўрсатмаларига аввало ўзлари ҳам тўлиқ амал қилганлари боис тиббиёт илмида ўз ўринларини топганлар. Айни профессор Адилбекова Дилором Бахтиёровна 115 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий журналларда илмий мақолалар ва 5 та монография, шунингдек, кўплаб ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий қўлланмалар муаллифидир. Унинг илмий раҳбарлигида 13 та магистратура, 4 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилиниб, ҳозирда устозимнинг 10 нафар талаба ёш шогирдлари тиббиёт соҳаси ривожига ҳисса қўшиб илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

    Шогирдлар мактаби ва ёшлар учун илмий муҳит деганда устозимнинг қизиқарли машғулотлари кўз ўнгимда гавдаланади.

    Профессор Дилором Бахтиёровна Адилбекованинг илмий мактаби ёш олимларга ўз ғояларини ривожлантириш, илмий тадқиқотларда фаол иштирок этиш, халқаро миқёсдаги конференцияларда ўз билим ва тажрибаларини намойиш этиш имконини беради. Устозимиз ёшларни қўллаб-қувватлашда фаол, ҳар бир шогирднинг илмий салоҳиятини юксалтиришга ҳаракат қилади.

    Бу йўлдаги қадамлар соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, келажак авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсишига хизмат қилади.

    Онадаги сурункали токсик гепатит хасталиги шароитида туғилган авлодларда меъда-ичак тизимининг постнатал морфологик ҳолатини ўрганиш — бу нафақат илмий янгилик, балки жамиятнинг барқарор соғлигига йўналтирилган муҳим илмий тиббий саъй-ҳаракатдир.

    Профессор Дилором Бахтиёровна Адилбекованинг илмий ишлари, шогирдларига кўрсатаётган ёрдами ва Тошкент давлат тиббиёт университетида яратилган илмий мактаби ана шу мақсадларга эришишда беқиёс ҳисса қўшмоқда.


    Тошпўлатов Сардоржон,

    Тошкент Давлат тиббиёт Университети талабаси


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates