Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ҳисобчиси Х.К. тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган фуқаро М.Қ., Н.Т., О.Э.лар ва ҳақиқатда ишламаган Ш.Қ.нинг номларига банк пластик картасини расмийлаштириб олиб, 2016-2020 йиллар давомида жами 355,3 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.