Оқова сув тизимларининг аксарият қисми ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган ва бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган

    Бу ҳақда АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Оқова сув тизимлари одамларнинг фаровон турмушини таъминлаш, экологик барқарорликни сақлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис давлатимиз томонидан аҳолига бу турдаги хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Хусусан, 2017-2021 йилларда республика бўйича жами 56 та янги оқова сув тозалаш иншоотлари барпо этилди ва 1,1 минг км оқова сув тармоқлари тортилди. Бунинг натижасида 2017 йилда юртимиз аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 15,2 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб ушбу кўрсаткич 17,6 фоизга етказилди.

    Бугунги кунда мамлакатимизда 125 та оқова сув тозалаш иншооти мавжуд бўлиб, шундан 58 таси йирик, 67 таси локал оқова сув тозалаш иншооти ҳисобланади. Оқова сув иншоотларининг умумий лойиҳавий кунлик қуввати 3,7 млн метр куб бўлиб, амалда кунига 2,7 млн метр куб қувват билан ишлаб келмоқда.

    Сўнгги йилларда оқова сув тизимларини ривожлантириш бўйича улкан ишлар амалга оширилганига қарамасдан, мазкур йўналишда бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётгани ҳам айни ҳақиқат.

    Биринчидан, республикадаги мавжуд оқова сув инфратузилмаси жисмонан ва маънан эскирган. Оқова сув тизимларининг аксарият қисми ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган бўлиб, бугунги кунга келиб таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

    Ҳозирда мамлакатимизда 282 та оқова сув кўтариш насос станцияларида жами 527 та насос агрегатлари мавжуд бўлиб, шундан 122 таси носоз, шунингдек, мавжуд жами 8,8 минг км оқова сув тармоқларидан 2,1 минг км (23%) таъмирталаб аҳволда.

    Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида айни дамда барча дастурлар доирасида кунлик умумий қуввати 1,3 млн метр куб бўлган 45 та оқова сув тозалаш иншооти, 329 та насос станцияси ва 3,8 минг км оқова сув тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилиши натижасида 2,3 млн нафар аҳолига илк бор оқова сув хизматлари кўрсатилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates