Ўқувчиларга замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатмоқдамиз

    Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 11 сентябрдаги махсус фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди.

    Мазкур Стратегиядан кўзланган асосий мақсад ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг жадал ривожланишига зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳоли фаровонлигига эришишдир.

    Шулардан энг муҳимлари: халқимизнинг эркин ва фаровон, чинакам қудратли Янги Ўзбекистонга айланиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини кучайтириш учун барча имкониятларни ҳозирлаш, соғлом, илмли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш сингари устувор вазифалардир.

    Хусусан, профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини такомиллаштириш ва таълим сифатини кескин кўтариш масалаларига жиддий эътибор қаратилган. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қуйидаги улкан ғоялар, режалар акс эттирилган:

    - барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;

    - аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этиш;

    - аҳоли учун қулай экологик шароитлар яратиш;

    - халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;

    - мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

    Бошқача айтганда, жамики ислоҳотлар замирида инсонпарварлик ва адолат, шахс ҳуқуқлари, унинг шаъни ва қадр-қиммати каби умуминсоний тамойиллар мужассамлашган. Юртимиздаги қизғин демократик ўзгаришлар мазкур эзгу тамойиллар ҳаётга изчиллик ва қатъият билан татбиқ қилинаётганининг ёрқин далили, расмий ифодаси сифатида эътирофга лойиқ.

    Раҳбарлигимдаги муассасада ҳам ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва келгусида меҳнат бозоридаги етук даражали кадрлар бўлишлари учун тинимсиз саъй-ҳаракатдамиз. Жумладан, педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан мунтазам равишда очиқ дарслар ва "мастер-класс"лар ўтиляпти. Қолаверса, касб ва мутахассисликларга оид назарий-амалий кўникмаларни бойитишга алоҳида аҳамият кўрсатилмоқда.

    Бугунги кунда меҳнат бозоридаги эҳтиёжга мувофиқ, керакли касбларга ўқитиш ниятида янги йўналишларни очиш юзасидан аниқ таклифлар тайёрладик. Бундан ташқари, якунланаётган 2023 йилда йигит-қизларнинг замонавий касбларни эгаллаши баробарида камида 3 та хорижий тилни ўзлаштиришлари учун чет тили курсларини ташкил қилдик ва уларга бириктирилган Наманган муҳандислик-технология институти билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйдик.

    Гулчеҳра ҚАЮМОВА,

    Тўрақўрғон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби директори,

    “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates