Организмдаги микропластиклар Паркинсон ва деменция касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади – олимлар

    Дьюк университети тиббиёт факультети олимлари организмда микропластикларнинг тўпланиши Паркинсон касаллиги ва деменциянинг айрим турлари келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлади.

    Нотўғри утилизация қилинган пластмассалар жуда кичик заррачаларга айланади, кейинчалик улар сувда, озиқ-овқатда, одамлар ва ҳайвонларнинг қонида тўпланади. Мутахассислар микро- ва нанопластикларнинг Паркинсон касаллигини ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини маълум қилди.

    Олимлар уч хил моделдан (пробиркалар, нерв ҳужайралари ва Паркинсон касаллигига чалинган сичқонлар) фойдаланиб, полистирол нанозаррачалари касаллик билан боғлиқ оқсил альфа-синуклеиннинг тўпланишига ёрдам беришини кўрсатди. Одатда бир марта ишлатиладиган стакан ва пластмасса идишлар ишлаб чиқаришда полистиролдан фойдаланилади, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates