Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Лондонда эътироф этилди

    Буюк Британиянинг Оксфорд университети ҳузуридаги Сайғоқни муҳофаза қилиш альянси (Saiga Conservation Alliance - SCA) томонидан «Марказий осиё даштларида ёввойи табиатни сақлаш» мавзусида конференция ўтказилди.

    Тадбирда Ўзбекистон элчихонаси ходимлари, Оксфорд университетининг профессор-ўқитувчилари, SCAнинг халқаро экспертлари ва халқаро экологик ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

    Конференция доирасида Сайғоқ Устюрт фаунасининг асосий намунаси сифатида текислик экотизимларининг балансини сақлашдаги ўрни, Оролбуйи минтақасининг экологик тизимини тиклаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда Марказий Осиё ва Ўзбекистонда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақидаги маърузалар тингланди.

    Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси ходимлари ўз маърузаларида мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан конституциянинг янги лойиҳасида экологик ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган алоҳида эътибор, Оролбуйи минтақасининг экологик тизимини тиклаш юзасидан чоралар кўрилиши белгиланаётганлиги хорижий томонга етказилди.

    SCA раҳбарияти Ўзбекистон томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Британия томони Ўзбекистон билан Сайғоқни муҳофаза қилиш бўйича йўлга қўйилган самарали алоқаларни таъкидлаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates