11 ноябрдан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланади

    Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

    Вазирлик баёнотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

    2022/2023 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 716 та таълим муассасаларида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчилари кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланиши белгиланган.

    Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд 716 та умумтаълим мактаблари ҳудудлар кесимида 64 та лотларга жойлаштирилди.

    Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини бепул кейтеринг усулида овқатлантириш мақсадида, кейтеринг ташкилотини танлаб олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари асосида танлов ўтказиш учун оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар берилди.

    Платформага жойлаштирилган 64 та лотлардан 41 та лот 11 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ютиб олиниб шартномалар расмийлаштирилди, ҳозирда 716 та умумтаълим мактабларидан 481 та мактабда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланмоқда.

    22 та лотда баҳолаш ишлари тугатилиб, баённомалар расмийлаштирилиб, 24 октябрь кунидан бошлаб нонушта тарқатилиши режалаштирилган эди. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига асос Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг бузилиши бўйича ўтказилган 22 та лот танлови ишчи гуруҳ комиссияси томонидан бекор қилинди ва бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти томонидан 1 та лот бекор қилиниб, жами 23 та лот танлов (тендер)га қайта жойлаштирилди.

    Жорий йил 11 ноябрь куни ўқиш бошланиши билан барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates