Иккита вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

    Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.W.” МЧЖ раҳбари И.М. корхонанинг ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қуритиш печини умумий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 379,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “В.б.” боғдорчилик-узумчилик ширкати масъул шахслари ва бошқалар ширкатга қарашли трансформаторга Янгийўл туман ТEТ ПК "Электр ҳисоб" дастурига киритилмаган электр ҳисоблагич ўрнатиб, жами 279,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates