Осиё гепардларини Ўзбекистонга қайтариш ва кўпайтириш борасида Миллий режа ишлаб чиқилади

    Яшил сайёра 16 феврал 2024 568

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Биологик хилма-хиллик ҳақидаги конвенция ижрочи котиби Дэвид Купер билан учрашди.

    «Охирги 6 йил ичида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қамрови 4 фоиздан 14 фоизга оширилди. Ҳозирда 6 миллион гектарга тенг муҳим биологик хилма-хиллик ҳудудларини ҳимоя қиляпмиз, — деди вазир Азиз Абдуҳакимов. — Таназзулга учраган яшаш жойларини тиклаш жуда муҳим. Шунинг учун Ўзбекистонда кенг кўламли ўрмонлар барпо этишга эътибор қаратиляпти, жумладан, Орол денгизи тубининг 2 миллион гектардан ортиқ майдони қамраб олинганׅ».

    Учрашувда Ўзбекистонда экотизим мувозанати ва барқарорлигини сақлайдиган турларни қайта тиклаш бўйича илғор лойиҳалар устида ишланаётганлиги қайд этилди. Жумладан, «Жайрон» Бухоро ихтисослашган питомниги ташкил этилганлиги, питомник йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларнинг популяциясини тиклашда муҳим аҳамиятга эга бўлган юқори самарали наслчилик маркази ҳисобланиши таъкидланди. Қолаверса, гепард каби турларни қайта тиклаш бўйича ҳам яна катта режалар мавжудлиги айтилди.

    «Ўзбекистонда йўқолиб кетиш хавфи остида турган Бухоро буғуларининг энг кўп популяцияси яшайди. Биз ушбу ноёб тур учун қўриқланадиган ҳудудлар тармоғини кенгайтириш ва такомиллаштириш устида ишлаяпмиз», — деди вазир.

    Учрашув давомида Биохилма-хиллик бўйича Кунминг-Монреаль глобал дастури (GBF) фонди ташкил этилиши муҳим ва қувончли янгилик эканлиги таъкидланди.

    Якунда биологик хилма-хилликни сақлашга қаратилган лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш, Осиё гепардларини Ўзбекистонга қайтариш ва кўпайтириш борасида Миллий режа ишлаб чиқиш ва уни қўллаб-қувватлаш, муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва табиий боғларда туризм имкониятларини ўрганиш, жамоатчилик ва ёшларни жалб этиш масалари муҳокама этилди, деб хабар беради Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates