Учрашувда А.Абдуҳакимов Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳар томонлама янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.
А.Абдуҳакимов Ўзбекистон экологик тоза «яшил» технологияларни ўрганиш ва жорий этиш, бу соҳага Хитойдан инвестицияларни жалб этиш, қаттиқ маиший чиқиндилар, электрон чиқиндилар (e-waste) билан ишлаш, «waste-to-energy» тамойили бўйича чиқинди газидан энергия ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашув доирасида иштирокчилар Экология вазирлиги, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳамда вазирлик ҳузуридаги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Маълумот учун: ХХР томонидан тадбирда интеграциялашган экологик ечимларни тақдим этувчи «Sichuan Zhengsheng Environmental Technology Co., Ltd» компанияси, «ZISEN» атроф-муҳит ва технология компанияси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқарувчи «Chengdu Kaiya Mei Environmental Protection Machinery Manufacturing» компанияси, «Henan Lianfagaosheng Environmental Technology Co., Ltd.» атроф-муҳит ва технология компанияси, «Sichuan Zhonglong Environmental Protection Co., Ltd» Сичуан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш компанияси, «Хитой кўприклари ва мостлари» корпорацияси, ақлли шаҳар ёритгичи ва биноларни ландшафт ёритгичи учун комплекс ечимга қаратилган «Sichuan Etherbas Technology Development Co. , Ltd.» компаниялари вакиллари иштирок этди.
Ўз навбатида хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш, жумладан, лойиҳаларни амалга ошириш ва оқава сувларни тозалаш ускуналарини ишлаб чиқариш, шовқинни камайтиришни талаб қилувчи муҳандислик иншоотларини таъмирлаш, темир йўл транспорти, энергетика, саноат, нефть-газ ва бошқа соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича ўз режалари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим вазирлиги матбуот хизмати.