Ўзбекистон делегацияси БМТ Атроф-муҳит ассамблеясининг 6-сессиясида иштирок этяпти

    Яшил сайёра 26 феврал 2024 1010

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 26 февралдан 1 мартгача Найробида (Кения) бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф-муҳит ассамблеясининг (UNEA-6) 6-сессияси очилишида иштирок этяпти.

    UNEA-6 иқлим ўзгариши, табиий муҳит ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, шунингдек, ифлосланиш ва чиқиндиларнинг кўпайиши каби уч томонлама сайёравий инқирозга қарши курашга қаратилган. Кучли илм-фан, сиёсий қатъият ва жамоатчилик иштирокига таянган ҳолда, Ассамблея ҳукуматлари, фуқаролик жамияти гуруҳлари, илмий доиралар ва бизнесга глобал экологик сиёсатни шакллантириш имкониятини беради.

    5 кунлик сессия дастуридан ялпи мажлислар, иқлим ўзгариши шароитида инсоният фаоллиги, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва бошқа долзарб масалаларга бағишланган ёрдамчи тадбирлар, матбуот анжуманлари ва юқори даражадаги мулоқотлар ўрин олган.

    Тадбир давомида Азиз Абдуҳакимов Ассамблея иштирокчилари билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликнинг йўқолишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор учрашувлар ўтказади, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates