Тожикистон экология соҳасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан манфаатдор

    Яшил сайёра 18 феврал 2024 2052

    Жорий йил 16 февралда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ташриф буюрди.

    Ташриф Самарқандда бўлиб ўтаётган CMS COP14 халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

    Юқори мартабали меҳмонга вазирлик ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази бош директори Ғайрат Муҳамедов ҳамроҳлик қилди.

    Ташриф давомида Баҳодур Шерализода вазирликдаги инспексия, экспертиза фаолияти, «Яшил макон» лойиҳаси, табиий ресурслар ҳолати, санитар фаолиятида биллинг рақамлаштирилган тизимлари ва бошқа жараёнлар билан яқиндан танишди.

    Шунингдек, юқори мартабали меҳмон вазирликнинг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармасида ҳам бўлди. Экологик вазиятни яхшилаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди.

    Атроф-муҳит технологиялари ва инновациялари соҳасида тажриба алмашиш учрашувнинг асосий нуқталаридан бири бўлди. Меҳмонлар муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича мамлакатимизнинг илғор тажрибасини ўрганиб, ўз мамлакатларида ҳам ана шундай амалиётни қўллаш имкониятидан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

    Бундан ташқари, атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган салоҳиятли қўшма лойиҳаларга эътибор қаратилди. Бу борадаги ўзаро ҳамкорлик нафақат умумий экологик муаммоларни ҳал этишга, балки мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшиши қайд этилди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates