Ўсмирлар ва ёшлар руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилди

    Саломатлик 27 декабр 2022 1566

    Жорий йил 26 декабрда Сенат биносида Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар ва ёшлар руҳий саломатлигини профилактика қилиш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

    Мазкур тадбир Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 августда «Ўзбекистонда ўсмирлар ва ёшларнинг руҳий саломатлиги» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтган эди. Унда ёшларнинг руҳий саломатлиги масаласида манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган эди.

    Тадбирда сенаторлар, манфаатдор вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва чора-тадбирлар, билим ва илғор халқаро тажрибалар алмашиш, аҳоли, айниқса, ўсмирлар ва ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари ва ривожланиш стратегиялари муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, 2019 йил февраль ойида дунёнинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам аҳолига кўрсатиладиган руҳий саломатлик хизматини ривожлантириш, психиатрия ёрдамидан фойдаланиш имкониятини, самарадорлиги ва сифатини ошириш, руҳий касалликларнинг ижтимоий-иқтисодий юкини камайтириш, шунингдек, кўрсатилаётган даволаш-диагностика ва тиббий-реабилитация ёрдамидан аҳолининг максимал даражада қониқишига эришиш соҳасидаги чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги «2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» қарори қабул қилинди.

    Бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда ҳам ўсмирлар ва ёшлар иқтисодий, ижтимоий, руҳий касалликлар, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, киберижтимоийлашув, таълим муассасалари ва жамиятда тамға қўйиш ва яккалаб қўйиш каби кўплаб муаммоларга дуч келяпти. Умуман олганда, ҳозирда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва руҳий саломатлик, шу жумладан депрессия, ташвиш ва фаровонлик ўртасидаги боғлиқликни кўрсатадиган муҳим тадқиқотлар мавжуд.

    Шу билан бирга, руҳий саломатлик ва жамиятнинг ушбу муаммоларга қизиқишини ошириш, руҳий саломатликка таъсир кўрсатувчи муҳитни ўзгартиришда, руҳий саломатлик тизимини мустаҳкамлашда барча манфаатдор томонларнинг, айниқса, ёшларнинг ўзлари иштирок этиши муҳимлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилишнинг мавжуд тизимларидаги айрим умумий таркибий тўсиқларни бартараф этиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш зарур.

    Тадбир якунида, ишчи гуруҳ аъзоларининг таклифлари асосида 2023 йилга мўлжалланган Ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар режаси лойиҳасини қабул қилишга келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates