От спорти бўйича «ЕвроОсиё кубоги» Халқаро турнирида миллий гвардиячиларимиз ғолиб деб тан олинди

    Спорт 11 октябр 2021 1392

    Москва шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича бўлиб ўтган «ЕвроОсиё кубоги» Халқаро турнирида Ўзбекистон чавандозлари олтин медални қўлга киритди.

    Жорий йил 7-10 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида жойлашган «Махима стаблес» От спорт клубида от спортининг конкур йўналиши бўйича ЕвроОсиё кубоги бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси чавандозлари муносиб иштирок этиб, мусобақа кубогини қўлга киритди.
    Мазкур халқаро мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Бекзод Қурбонов «Кинг Корнет Л» лақабли оти билан мусобақанинг мутлақ чемпиони деб топилди.

    Шунингдек, Миллий гвардия от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчи чавандозлари Умид Камилов «Неро Уно Рафаел» лақабли отида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль соҳиби бўлган бўлса, Аъзам Толиббоев ўзининг «Леди» лақабли оти билан халқаро спортчилар ўртасида фахрли тўртликдан жой олди.
    Чавандозларимизнинг қўлга киритган ушбу натижалари халқаро турнирда юқори баҳоланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates