Ота 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алиментни олдиндан тўлаб берди

    Сўнгги вақтларда оилавий келишмовчиликлар оқибатида оилалар парокандаликка юз тутиб, ажримлар сони ортишига сабаб бўлмоқда. 

    Бироқ, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун суд томонидан белгиланган алимент тўловини ўз вақтида ва белгиланган тартибда амалга ошириб келаётган оталар кўпчиликни ташкил этади.

    Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 13.07.2021 йилдаги қарздор Н.Эргашевдан ундирувчи М.Ражабова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3-қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган эди.

    Ижро ҳаракатлари даврида, Н.Эргашев 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағларини олдиндан тўлаб бериб, ўз мажбуриятини адо этишни маъқул кўрди ва ота 2029 йилга қадар 137 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates