1-3 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этилди

    Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 1 июлда +28...+33 даража, 2 июлда +30...+35 даража, 3 июлда +32...+37 даража бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 июлда +20...+25 даража, 2-3 июлда +18...+23 даража, кундузи 1-2 июлда +30...+35 даража, 3 июлда +33...+38 даража бўлади.

    Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-2 июлда +20...+25 даража, 3 июлда +18...+23 даража, кундузи 1 ва 3 июлда +32...+37 даража, 2 июлда +30...+35 даража бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 июлда кечаси +23...+28 даража, кундузи +36...+41 даража, 2 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +34...+39 даража, 3 июлда кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи 1 июлда +32...+37 даража, 2-3 июлда +30...+35 даража бўлади.

    Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 1 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 2-3 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-2 июлда +15...+20 даража, 3 июлда +12...+17 даража, кундузи 1 ва 3 июлда +23...+28 даража, 2 июлда +20...+25 даража бўлади.