Ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қизча Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтарилди

    Болалар омбудсманига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Г (аёл) нинг мурожаати келиб тушди.

    Болалар омбудсмани маълум қилишича, мурожаатда вояга етмаган невараси Д.Р (2023 йилда туғилган) нинг отаси вақтинча ҳибсхонада, онаси эса миграция марказида сақланаётганлиги сабабли 2 ёшли фарзанди Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолганлиги, ҳозирда Нижний Новгород шаҳар болалар шифохонасида эканлигини билдириб, неварасини Ўзбекистонга қайтарилишида кўмак сўраган.

    Болалар омбудсмани, Ички Ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Бош консуллиги вакиллари ҳамкорлигида боланинг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Шунингдек, Бош консуллик саъй-ҳаракатлари билан боланинг онаси ҳам Ўзбекистонга фарзанди билан қайтиши учун чоралар кўрилди ва шу йилнинг 16 май куни қизча онаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди ва буви билан яшаш манзилига етказилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates