ОТБ билан келишув имзоланди

    Энергетика 8 июн 2023 1351

    Жорий йил 6 июнда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Рахманов Осиё Тараққиёт банки ДХШ офисининг директори Такео Коике бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилган учрашувда инфратузилмавий, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган инвестицион лойиҳалар кўриб чиқилди.

    Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида тоза энергияни ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича консультация хизматларини кўрсатиш тўғрисида келишув имзоланди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё Тараққиёт банки ўртасидаги стратегик ҳамкорлик шаҳарни барқарор ривожлантириш учун кенг имкониятларни очади. Учрашув якунида тарафлар лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошишига ишонч билдириб, умумий мақсадлар йўлида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates