ОТБ билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 22 август 2023 1026

    Жорий йил 22 августда пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Осиё Тараққиёт банкининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича минтақавий раҳбари Энрико Пинали билан учрашди.

    Дўстона муҳитда ўтган мулоқотда Ш. Умурзоқов тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитларни яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, инвесторлар учун қулай муҳит ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар қилинаётганлигини таъкидлади. Пойтахтимизда амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган йирик лойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

    Учрашувда Энрико Пинали берилган тўлиқ маълумот учун миннатдорлик билдирди.

    Томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқбол ва йўналишларини батафсил муҳокама қилиш ва мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates