Олийгоҳларга биринчи курсга қабул қилинган талабаларни таълим муассасаларига мослашувига ёрдамлашиш ва ўқув жараёни билан яқиндан таништириш мақсадида «Биринчи курс мактаби» (ориэнтатион wэек) тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз давлат педагогика институтида ҳам янги ўқув йилининг илк ҳафтасида «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!» шиори остида «Мустақиллик дарслари» ҳамда «Биринчи курс мактаби» (Ориэнтатион wэек) тадбирлари ўтказилди.
Ташкил этилган ушбу тадбирда Институт ректори, профессор ўқитувчилар ОАВ вакиллари иштирок этиб, талаба бўлиш бахтга эришган ёшларни ёшларни табриклади.
— Бугун юртимизда илм олмоқчи, ўз устида кўпроқ ишламоқчи бўлган ёшлар учун барча эшиклар очилган, — дейди Институт ректори Ш. Нематов. — Сиздан талаб этиладигани фақат ўқиш ва изланиш. Мен чет элда бир қанча олийгоҳларда бўлганман. У ерда яратилган имкониятлар бизнинг юртимизда ҳам бор. Сиз ёшлар келажагимиз эртасисизлар.
Тадбир давомида проректорлар, факультет деканлари ҳам сўзга чиқиб, талабаларга институтнинг тузилмаси, тарихи, ички тартиб қоидаси ва жамоаси ҳақида маълумот берди. Улар талабаларга билим олишлари учун институтда барча зарур шароитлар яратилганини, энди улардан фақат изланиш ва билим олиш талаб қилинишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ҳамкорлик материали