Озарбайжон карантин режимини узайтиради

    Долзарб 4 ноябр 2021 6670

    Ўзбекистон Республикасининг Боку шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тезкор штаб қарори билан ушбу давлатдаги махсус карантин режими 2022 йил 1 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

    Амалдаги қоидаларга кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Озарбайжон Республикаси ҳудудига кириши учун паспорт туридан (хорижий, дипломатик) қатъи назар, ўзлари билан бирга қуйидагиларни олишлари керак:

    - Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штабнинг махсус рухсатномаси. Ушбу рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги сўров белгиланган тартибда қабул қилувчи томон тарафидан олдиндан, яъни Озарбайжонга жўнаб кетишдан 14 иш кунидан кам бўлмаган муддатда Тезкор штабга жўнатилиши зарур. Шу билан бирга, аризанинг мавжудлиги рухсат олишни кафолатламайди хамда рухсатноманинг берилиши – Озарбайжонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароси тўғрисидаги маълумотларнинг Давлат чегара хизматининг тегишли рўйхатларга ўз вақтида киритилишни таъминланмаслиги мумкин;

    - Озарбайжонга жўнашдан олдин сўнгги 72 соат мобайнида олинган СОВИД-19 аниқлаш учун ПЗР-тестиниг салбий жавоби тўғрисидаги тиббий маълумотнома. Чегарадаги бўлиши мумкин бўлган ортиқча текширувлардан ва аэропортда расмиятчиликлардан айланиб ўтиш имконини берувчи QR-код бўлиши маъқул (QR -коди мавжуд бўлмаган маълумотномалар эгалари Боку шаҳрининг аэропортида батафсил текширувдан ўтадилар);

    - СОВИД-19 паспортларининг турларидан бири: «СОВИД-19га қарши вацинациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома» (фуқаро коронавирус инфециясига қарши вацинанинг камида икки дозасини олгандан кейин Ўзбекистоннинг ваколатли тиббиёт органи томонидан бериладиган ҳужжат) ёки «СОВИД-19 иммунитети гувоҳномаси» (фуқарода коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги ва унинг қонида антижисмлар мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тиббиёт органи томонидан бериладиган ҳужжат. Ушбу ҳужжат Озарбайжонга киришдан камида 6 ой олдин берилган бўлиши керак).

    Санаб ўтилган ҳужжатларниг фуқаро ёнида бўлмаган тақдирда, ижтимоий мавқеи, давлат идораларида ва тижорат тузилмаларида эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, уларга Озарбайжонга кириш тақиқланади ва келган давлатига қайтарилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги мабуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates