Суҳбат чоғида сармоявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва ўзаро савдо йўналишларидаги икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Энергетика, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати ва машинасозлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш, ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.