Озарбайжон билан устувор тармоқларда ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

    Жорий йил 10 сентябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусейн Гулиев билан учрашди.

    Суҳбатда 2023 йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш 26,5 фоизга ўсганлиги таъкидланди. Ўзбекистон ҳудудида Озарбайжон капитали иштирокида савдо, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, молиялаштириш ва суғурталаш, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар, энергетика, хизмат кўрсатиш, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларида 230 та корхона фаолият юритиб келяпти. Ўзаро манфаатли йирик сармоявий лойиҳалар биргаликда амалга ошириляпти.

    Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг жорий йил август ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида шаҳар инфратузилмасини, ишлаб чиқариш, кимё саноати ва ахборот технологияларини ривожлантириш каби соҳаларда эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

    Икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ҳақида якдил фикрлар билдирилди. Шу нуқтаи назардан, ишбилармон доираларни қўллаб-қувватлаш, устувор тармоқларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича зарур чораларни кўришга келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates