баннер
22 янв 2025
05:33

    "Ўзатом" агентлиги раҳбари ХАЭА бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди

    Саноат 18 сентябр 2024 664

    ХАЭА билан биргаликда ядро технологиялари, жумладан, кичик модулли реакторларга бағишланган қўшма тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилди.

    Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Агентлик ахборот хизматининг хабар беришича, учрашувда томонлар Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари, жумладан, “Ўзатом” агентлигини қайта ташкил этиш ва кам қувватли атом электр станциясини (КҚАЭС) қуриш лойиҳаси хусусида сўз юритди.

    Таъкидланганидек, ушбу лойиҳа бўйича дастлабки ишлар “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда ва ХАЭА тавсияларига тўлиқ амал қилган ҳолда бошланди. Лойиҳанинг халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлаш уч томонлама қўллаб-қувватлаш орқали тасдиқланди.

    ХАЭА билан биргаликда ядро технологиялари, жумладан, кичик модулли реакторларга бағишланган қўшма тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилди. Бу технологияларнинг халқаро аҳамиятини намойиш этиши билан бир қаторда бошқа давлатлар қизиқишини ҳам уйғотади.

    Учрашувларни муваффақиятли ўтказиш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ХАЭА бош директорининг Ўзбекистон Республикасига ташрифига фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

    ХАЭА ва Ўзбекистон Республикаси халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларга қатъий амал қилган ҳолда атом энергетикасини ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech