Ўзбек ҳунармандлари ҳам Германияда ишлаши мумкин

    Бунинг учун дипломли ва камида 5 йиллик касбий тажрибага эга ҳунармандларни Ўзбекистонда немис тилининг B1 даражасигача бепул ўқитиш лойиҳаси таклиф этилди.

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари Германия Федерал бандлик агентлиги раҳбари ҳамда Ҳунармандчилик палатаси кенгаши раҳбари билан учрашди.

    Унда бир қатор касблар бўйича Германияда хорижий ишчи кучига талаб юқорилиги, немис тилини биладиган, тажрибали мутахассислар учун барча эшиклар очиқ эканлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, учрашувда электрик, мехатроника, металлга ишлов бериш, ҳунармандчилик соҳаларида диплом ва камида 5 йиллик касбий тажрибага эга фуқароларимизни Ўзбекистонда немис тилининг B1 даражасигача бепул ўқитиш лойиҳаси таклиф этилди. Ўқув курсларини якунлаб имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодлар Германияга ишлаш учун жўнаб кетишади.

    Шунингдек, виза, авиа чипта ва Германиядаги интеграция жараёнлари харажатлари иш берувчи томонидан тўлиқ қопланиши айтиб ўтилди. Ушбу пилот лойиҳа Германия Ҳунармандчилик палатаси орқали амалга оширилиб 100 нафар талабгор билан бошланади ва узоқ муддатли бандлиги таминланади.

    Ўз навбатида немис тилини ўрганиш истагида бўлган ёш ҳунармандларга ҳам бепул ўқув курслари ташкил этилади ва Германия томонидан уларга стипендия тўланади.

    Ушбу лойиҳани тез орада ишга тушириш учун Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандчилик палатаси марказий кенгашидан иборат делегация жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонга ташриф буюради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates