Ўзбек палови Швециядаги фестивалда «Энг яхши миллий таом» йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди

    Стокголм дипломатлар ассоциацияси томонидан Швеция пойтахтида «Food and Beer» мавзусида миллий таомлар ва ичимликлар фестивалида ўтказилди.

    Тадбирда Арманистон, Австрия, Бельгия, Босния ва Герцеговина, Чехия, Эстония, Грузия, Греция, Венгрия, Исландия, Япония, Кения, Латвия, Мексика, Словакия, Буюк Британия, Ўзбекистон ва Австралия дипломатик ваколатхоналари иштирок этди.

    Жорий йилдаги ярмаркада сўнгги йиллардаги энг кўп иштирокчилар қатнашди. Илгари, асосан, қатнашчилар Европа давлатларидан бўлган бўлса, йилдан йилга иштирокчилар рўйхати Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ҳисобидан кенгайиб боряпти. 2024 йилда кўплаб давлатлар ушбу тадбирда алоҳида тайёргарлик билан қатнашди ва барча стендларда иштирокчи мамлакатлар миллий таомларининг энг яхши намуналарини тақдим этди.

    Унда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва гастрономик туризми кенг тарғиб этилди. Фестиваль ташкилотчилари ва иштирокчилари ўзбек миллий таомларини юқори баҳолади.

    Ярмарка якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси томонидан тақдим этилган ўзбек палови яширин овоз бериш натижасига кўра, «Энг яхши миллий таом» йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates