Ўзбек тилини мустақил ўзлаштиришга мўлжалланган платформаси яратилди

    Платформадан фойдаланиш жуда осон.

    Мамлакатимиз ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш, тилимизни иккинчи тил сифатида ўрганувчилар ҳамда юртимизга келган чет эллик меҳмонлар(туристлар)га давлат тилини ўрганиш тизимини такомиллаштириш муҳим вазифалар сирасидан.

    Бу каби вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Олий таълим муассасаларидан йиғилган экспертлар томонидан ўзбек тилини мустақил ўзлаштиришга мўлжалланган ахборот методик таъминот платформаси ишлаб чиқилди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги бўлими бошлиғи Хуршид Маматқулов мазкур платформа ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    — Платформадан фойдаланиш жуда осон. Ўзбек тилини осон, мустақил ва бепул ўрганишни истовчилар uzb.lpa.gov.uz га кириб, янги сўзлар қисмида танишишлари мумкин. Бундан ташқари, баъзи бир мавзуларда кроссвордлар ҳам берилган. Улар ечилгандан кейин ҳам ўрганувчига маълум миқдордаги тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида маълумот беради. Мавзуларни ўзлаштиришда ҳар бир мавзу бўйича машқ саволлари ишлаб чиқилган.

    Шунингдек, инглиз-ўзбек, рус-ўзбек тилларидаги сўзлашгич-луғатларнинг бошланғич варианти эпспертлар ҳамкорлигида Сўзлашгич-луғат ўзбек тилини иккинчи тил сифатида ўрганувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикасига келган чет эллик меҳмонлар (туристлар) учун мўлжалланган бўлиб, унда барча соҳаларга оид энг кўп ишлатиладиган атамалар (жумлалар) келтирилган.

    Айни пайтда, мазкур қўлланмаларни дизайни ва уларни мультипликацион ва анимацион расмлар билан бойитиш жараёни давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates