ЮНEСКОнинг Бангладешдаги Халқаро она тили институти томонидан Халқаро она тили кунига мукофот жорий этилган бўлиб, ушбу мукофот бутун дунёда халқлар ўз она тилини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш, амалиёти ва тадқиқотлари билан боғлиқ улкан ҳиссаси учун тилшуносларга берилиб келинмоқда.
21 февралда Бангладешнинг пойтахти Дакка шаҳридаги Халқаро она тили институтида ушбу мукофот билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу тақдирлаш анъанасининг давоми сифатида 2020 йил июль ойида ЮНEСКОнинг Бангладешдаги Халқаро она тили институти 2021 йил учун «Халқаро она тили мукофоти» танловини эълон қилди.
Ушбу мукофотнинг «Она тилининг халқаро миқёсдаги тадқиқи» йўналишига ариза топширган дунё тилшунос олимлари орасидан 2 нафар тилшунос олим - Жанубий Америкадаги Боливия давлатидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ёш тилшунос олими, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим Ғулом Мирзаевич Исмоилов лойиқ деб топилди.