Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари онлайн платформа орқали сотилмоқда

    “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва “Wildberries” халқаро онлайн платформаси ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳа бошламоқда.

    Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва “Wildberries” халқаро онлайн платформаси билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда маълум қилинди.

    "Wildberries”нинг Ўзбекистондаги вакили Сардор Қодировнинг айтишича, ушбу қўшма лойиҳа мамлакат учун муҳим воқеадир. Чунки Ўзбекистон ҳукумати узоқ вақтдан бери тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

    Ҳамкорлик доирасида, шунингдек, “Wildberries” бизнес мактаби томонидан ўқув лойиҳаси ҳам ишга туширилади. У Ўзбекистон тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозорларга экспорт қилиш имкониятини сезиларли даражада кенгайтиришга ёрдам беради.

    “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси негизидаги ишлаб чиқарувчилар ва маҳаллий тадбиркорлар учун бундай семинарлар яқин кунларда Наманган, Фарғона ва Андижонда ҳам ўтказилади.

    “Wildberries” маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга интилади ва маҳаллий бизнес онлайн сегментда ривожланиши учун платформа хизматларини яхшилайди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар платформада тобора оммалашиб бормоқда. 2023 йил январь-август ойлари давомида Ўзбекистондан маҳсулот сотиш йилига 94 фоизга ўсиб, 285 миллион долларни ташкил қилгани бунинг тасдиғидир.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates