"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Бошқарув раиси "Қуйи Чотқол ГЭС"га ташриф буюрди

    Шу йилнинг 3-сентябрь куни "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган "Қуйи Чотқол ГЭС" қурилиш лойиҳаси объектига ташриф буюрди.

    Гидротехник иншоотнинг ўрнатилган қуввати 90 МВт бўлиб, йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 300 млн. кВт.соатга тенг. Қуйи Чотқол ГЭС лойиҳасида ҳар бирининг қуввати 22,5 МВт бўлган 4 та гидроагрегат ўрнатилади. ГЭС ишга туширилса, ўртача 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

    Қурилиш объектдаги қурилиш-монтаж ишлари билан яқиндан танишув мобайнида Бошқарув раиси А. Сангинов томонидан ишчи йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилиш давомида Қуйи Чотқол ГЭС асосий иншоотларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж жараёнлари, махсус бетон заводининг қурилиш-монтаж ишлари, қурилиш лабораториясида тажриба-синов ишларини амалга ошириш, маъмурий-хўжалик биносидаги жиҳозлаш ишларини якунлаш, шу билан бирга, Пскем ГЭС қурилиши лойиҳаси, Пскем дарёси юқори қисмидаги истиқболли лойиҳалар майдонларига олиб борувчи йўл қурилиши доирасидаги вазифалар, Юқори Пскем ГТЭС ҳамда Хўжакент ГТЭС лойиҳалари доирасидаги геологик-қидирув ишлари, Угом ГЭСлар каскади лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди ҳамда таҳлил этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates