Гидроэнергетикада рақамлаштириш: “Ягона вазиятлар маркази” кутилаётган ишончни оқлаши шарт!

    Ҳозирги кунда рақамли технологиялар барча соҳаларга ва жамият ҳаётига жадал суръатлар билан кириб бормоқда.

    Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида очиқлик, халқаро иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ривожланиши юртимизда саноат тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда автоматлаштириш имкониятларини юзага чиқарди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 373-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда гидроэнергетика соҳасини рақамлаштириш доирасида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жамият ўз фаолиятида рақамлаштириш жараёнини тизимли равишда татбиқ этиб бормоқда.

    Замонавий технологиялар билан жиҳозланган “Ягона вазиятлар маркази”га “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси ташриф буюрди ҳамда навбатдаги ишчи йиғилиш ўтказилди.

    Ушбу марказ фаолияти тизимдаги ГEСлар ҳамда сув омборлари жорий фаолиятини тўлиқ қамраб олган рақамлаштириш жараёнини ўз ичига олиб, электр энергия ишлаб чиқариш, гидротехник иншоотлар барқарорлиги ва хавфсизлигини ишончли таъминлаш, иншоотлар умумий эксплуатациясидаги барча технологик ва техноген вазиятларни доимий кузатиб бориш, марказлашган АСКУЭ тизими билан интеграция қилиш, ГEСлар ва сув омборларида ўрнатилган замонавий дастурий технологиялар, илғор асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш қурилмалари орқали автоматик равишда тизимли мониторингни олиб боришга мўлжалланган.

    Шунингдек, марказ орқали Жамиятнинг барча ГEС ва сув омборларидаги (70 дан ортиқ объект) 5000 дан ортиқ технологик қурилма ва компьютерларни бирлаштириш, улардаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда зарурий таҳлилий ахборотларни тайёрлашда замонавий ечимга эришилади.

    Маълумки, республикамиздаги сув омборларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг жорий ҳолатини мониторинг қилиб бориш мақсадида Гидроиншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурий таъминот ҳамда автоматик диагностика ахборот тизимлари ишлаб чиқилди.

    Тизимни ишга туширишдан мақсад барча сув омборларининг хавфсизлик ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш ва ҳодисаларни электрон тарзда автоматик қайд этиб боришдан иборат.

    Италиянинг нуфузли “СИСГEО” компаниясининг замонавий қурилма ва жиҳозлари (датчиклари) объектларга ўрнатилди. Датчиклардан олинаётган маълумотларни ишончлилиги ва тезкорлиги ошиб, сув омборлари ва улардаги гидротехника иншоотларини техник ҳолатини ва хавфли жараёнларни олдиндан баҳолаш, инсон омилисиз онлайн тарзда назорат қилиш, уларни оператив равишда таҳлил қилиш ва тегишли чораларни белгилаш имкони яратилди.

    Шунингдек, Германия Ер тадқиқотлари марказининг “Марказий Осиёда сув” лойиҳаси томонидан Ўрта Осиёда сув захираларини аниқлаш, қор қопланмаларини ўрганиш ва уларни доимий кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш учун мўлжалланган МОДСНОW дастури тизимда жорий этилди. Мазкур дастурий таъминотда сунъий йўлдошдан олинган фотосуратлар ёрдамида математик ҳисоб-китобларни амалга ошириш орқали қор захирасини катта аниқлик билан ҳисоблаш имкони мавжуд.

    Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда Марказ ташкилий-амалий фаолиятида бир қатор камчиликларга йўл қўйган ҳамда белгиланган талабларни ўз муддатларида бажармаган масъул раҳбарлар жиддий огоҳлантирилди.

    Бу борада, умумий фаолиятга масъул бўлган “Ягона вазиятлар маркази” раҳбари К. Содиқов, Рақамлаштириш ва АКТни жорий этиш бошқармаси бошлиғи К. Икрамов, Гидроэлектр станцияларни эксплуатация қилиш бошқармаси бошлиғи Э. Ибраимов, ГEСлар ва уларнинг гидротехник иншоотларни эксплуатациясини назорат қилиш бўлими бошлиғи А. Уразов ҳамда тизим ташкилоти “Гидротехмониторинг” МЧЖ директори Ш. Талипов ва бош мутахассиси С. Асадовларга қаттиқ огоҳлантириш берилди.

    Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш муддатлари белгиланиб, ижро натижалари доирасида масъуллар фаолияти бўйича якуний хулоса қилиниши алоҳида таъкидланди.


    "Ўзбекгидроэнерго"

    ахборот хизмати


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates