“Ўзбекгидроэнерго” АЖда Хитой компанияси делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

    “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида ХХРнинг йирик энергетик компанияси ҳисобланган “China North Industries Group Corporation, Ltd.” (NORINCO) делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

    Тадбирда “China North Industries Group Corporation, Ltd.” компанияси президенти, жаноб Шан Тзюн бошчилигидаги делегация вакиллари иштирок этди.

    Дунёнинг энг кучли 200 та қурилиш компанияси қаторига кирувчи “China North Industries Group Corporation, Ltd.” компанияси 1980 йилда ташкил топган. Компаниянинг кўп тармоқли фаолият йўналишларига энергетика, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, автомобилсозлик, саноат технологиялари, оптик электроника, кимёвий маҳсулотлар, портловчи қурилмалар, қуролсозлик, логистика, фойдали қазилмалар қазиб олиш кабилар киради.

    Учрашувда дунёнинг йирик энергетик компаниялари қаторида кенг кўламли фаолият юритувчи, айниқса, қайта тикланувчи энергия манбаларига катта эътибор қаратаётган “China North Industries Group Corporation, Ltd.” компанияси мутахассисларига “Ўзбекгидроэнерго” АЖ фаолияти, соҳада мамлакатимизда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, бу борада, хорижий ва инвестициявий ҳамкорлик, янги босқичда ривожланаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари борасида маълумотлар берилди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги “Гидроэнергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини жадаллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-252-сон Қарори асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган гидроэнергетикани ривожлантириш стратегиясининг асосий мазмуни, яқин 5 йилликда амалга оширилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар борасида ахборот тақдим этилди.

    Мазкур Стратегияга биноан, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 2028 йил якунига қадар гидроэлектр станциялари умумий қувватини 5 508 МВтга етказиш, хусусан, мавжуд гидроэнергетик қувватларни 3,3 ГВт га ошириш кўзда тутилмоқда.

    Жамият олдида юқорида қайд этилган улкан вазифаларни амалга ошириш вазифаси турибди. Бу борада, Жамият ва тизим ташкилотлари бор куч-салоҳиятини ишга солмоқда.

    Учрашувда “China North Industries Group Corporation, Ltd.” компанияси вакилларига ўзаро амалий ҳамкорликни кучайтириш, истиқболли лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates