“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ходимлари навбатдаги “Автомобилсиз кун” тадбирида фаол иштирок этишмоқда

    Хабарингиз бор, мамлакатимизда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилмоқда.

    Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда.

    Бугун, 25-сентябрь куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ходимлари навбатдаги “Автомобилсиз кун” тадбирида фаол иштирок этишмоқда.

    Асосий мақсад аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоялаш, йўллардаги тирбандликни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчи эканлигини алоҳида таъкидлашдир.

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ходимлари шахсий автомобиллари ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситалари, шунингдек пиёда юришдан фаол фойдаланган ҳолда, пойтахтимиз ҳавосини автомобиллардан чиқадиган заҳарли газлардан тозалашга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ

    ахборот хизмати


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates